Мадрдиниг «Реал» клуби устози Жозе Моуриньо жамоасининг мамлакат чемпионати доирасидаги «Бетис»га қарши ўйиндан олдин журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
«Мен вазиятга қандай бўлса шундайлигича қарашни хоҳлайман. Клопп қуръагача ҳар куни матбуотда чиқишлар қилиб гапирди. Мен эса ҳеч нарса деганим йўқ, шунчаки ярим финалдаги барча жамоалар кучли эканини таъкидладим. Биз «Боруссия» билан ўйин ҳақида сешанба куни гаплашамиз.
Мен нимчорак ва чорак финалдаги қуръаларда бироз ҳаяжонландим, чунки у вақтда кучли ва бироз енгилроқ бўлган рақиблар бор эди. Аввал «МЮ» билан тушдик, кейин «Галатасарой» билан... Ярим финалда эса ҳаяжонга ўрин йўқ эди, чунки бу вақтга келиб тўртта кучли жамоалар ғолибликка давогарлар рўйхатида қолган эди. Барча учта жамоа ҳам буюк жамоалар.
Бизнинг чемпионат жиловини бериб қўйганимиз бўлмаган гап. Агар ҳозир «Реал»нинг миллионта мухлисидан «Бетис»ни енгган муҳимми ёки «Боруссия»ни деб сўрасангиз албатта, «Боруссия»ни деб жавоб беришади, лекин мураббий сифатида менга ҳар икки ўйиндаги ғалаба ҳам муҳим аҳамият касб этади»,- дейди мураббий.