"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас марказий ҳимоячи Рафаэль Вараннинг жароҳати борасида журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Франциялик футболчи янги жамоасида "Сампдория"га қарши дебют учрашувининг 23-дақиқасида майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Италия кубоги баҳси Фабрегас жамоасининг пенальтилар сериясида мағлубияти билан якунланди.
“Ҳа, бу жароҳат. Рафаэлга жуда ачинаман, у фаолияти давомида жуда кўп жароҳат олган. У тиззасини жароҳатлаганга ўхшайди, аммо ҳозир аниқ бир нарса дея олмайман - аввал шифокорлар билан маслаҳатлашишимиз керак", - деди испаниялик мураббий ўйиндан кейин.