Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«Поханг Стилерз»да ғалаба, «Бейцзин Гоан»да дуранг

Баҳо:
+ | -

Ҳафта охирида Жанубий Корея ва Хитой чемпионатларида ҳам тур учрашувлари давом эттирилди.

 

К-лига пешқадами - "Поханг Стилерз" саккизинчи турда ҳам ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйди. "Жежу Юнайтед" клубини қабул қилган поханликлар Мёнг Жу Лининг 83-дақиқада киритган ягона голи эвазига ғалаба қозондилар. ОЧЛдаги рақибларимиз саккиз учрашувда 18 очко жамғаришган ҳолда биринчи поғонани банд этиб туришибди.

 

Хитой суперлигасининг 6-турида "Бейцзин Гоан" аъзолари "Гуйчжоу Жэньхэ" жамоасини қабул қилишиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этишди. 50-дақиқада Рафа Жорда меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Леи Тенглонг ўртадаги мувозанатни тиклади. Қайд этилган дуранг Александр Станоевич шогирдларини тўртинчи поғонага тушириб юборди.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни Тошкент вақти билан соат 16:30да Пекинда "Бейцзин Гоан" - "Поханг Стилерз" учрашуви бошланади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:07, 21.04.2013.
Ўқилди: 3440 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4293]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4073]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3587]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3259]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2897]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2887]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2808]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2600]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2547]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2298]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик