Рой Кин "Манчестер Юнайтед"нинг янги мавсумдаги ўйинлари ҳақида гапирди.
"Манкунианликлар"нинг собиқ сардори Англия Суперкубоги учун ўйинда "қизил иблислар"нинг "Манчестер Сити"га учралган мағлубиятидан сўнг (1:1, пенальтилар бўйича 6:7) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Тен Хаг мавсум бошланишидан қониқиш ҳосил қилгани аниқ. "Манчестер Юнайтед" якунда етарли даражада яхши эмасди, улар шанба куни бўлгани каби кеч гол ўтказиб юбормаслик учун яхшиланиши керак.
Менга “Манчестер Юнайтед” ўйинининг баъзи қисмлари ёқди. Агар энг яхши ўйинчилар жароҳатлардан қоча олса, биз жамоадан Премьер-лигада кучли тўртлик учун кураш олиб боришини кутишимиз мумкин", - деди Кин.