"Интер" ва Лаутаро Мартинес шартномани узайтирди.
Бу ҳақда клуб президенти Беппе Маротта аввалроқ интервьюсида айтиб ўтган эди. Эндиликда келишув клуб томонидан расман эълон қилинди.
Шартнома 2029 йилгача амал қилади. Аргентиналик футболчи йилига 9 миллион евро олиши хабар қилинганди.
Мартинес ўтган мавсум А Серияда 24 та гол урди ва энг яхши тўпурар бўлди.