"Рома" бош мураббийи Даниэле Де Росси Gazzetta Dello Sport нашрига жамоанинг янги ҳужумчиси Артём Довбикнинг шанба куни "Эвертон"га қарши ўртоқлик учрашувидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
Ўшанда украиналик футболчи биринчи марта римликлар либосида асосий таркибда майдонга тушди ва 80 дақиқа ўйнади.
"Ҳа, у яхши ўйнади. Довбик бизга чуқурлик беради. У билан биз вертикал ўйнай оламиз. Бу бизга керак ва мен доим сўрайман. Чунки рақибни тўпга эгалик қилиш ва чуқурдан шакллантириш билан чўзадиган ҳеч ким бўлмаса. Бизнинг тўпга эгалик қилиш стерил бўлиб қолади ва биз ҳар доим ўйнашга, вертикал ҳаракат қилишга ва рақибни ҳайратга солишга тайёр бўлишимиз керак" - деди Де Росси.
18 август куни "Рома" мавсумдаги илк расмий ўйини - "Кальяри"га қарши сафарда бўлиб ўтади.