Собиқ UFC чемпиони нигериялик Исроил Адесанья ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони жанубий африкалик Дрикус ду Плессисга қарши чиқди.
"Мен учун бу жангда эътиборга молик шахсий ҳеч нарса йўқ. Мен фақат унинг сўзлари учун жавоб беришини хоҳлайман. Дрикус шундай деганди: "Мен Африкада машқ қиламан. Аммо мен ва Абдул Разак Алҳасан (ММА жангчиси) каби одамлар яхшироқ ҳаётни топиш учун ватанларини тарк этишга мажбур бўлдик.
Френцис Нганну чет элда машқ қилиш учун чўлни кесиб ўтиши керак эди. Агар сиз унинг йўлини билсангиз, уни Африка чемпиони деб аташингиз мумкин эмас, чунки унинг ҳикояси шу ерда бошланган.
Биз Дрикусга UFC'га кириш учун йўл очдик, кейин у чиқиб, бунинг учун обрў олишга ҳаракат қилади. У буни қаердан олганига ҳайронман. Бу қандай фикр? Ду Плессис мустамлакачилар каби ўйлайди", - деди Адесанья.