"Аталанта" ҳужумчиси Адемола Лукман бутун жамоа УЕФА Суперкубоги учун "Реал"га қарши ўйинни интиқлик билан кутаётганини таъкидлади.
“Нафақат мен, балки жамоанинг барча аъзолари ушбу ўйинни интиқлик билан кутишмоқда. Биз ўз меҳнатимиз ва матонатимиз эвазига ушбу баҳсда иштирок этишга лойиқ эдик. Эртага кечқурун буни кўрсатиш учун яна бир имконият.
"Реал Мадрид" ҳар доим курашишга тайёр бўлган энг яхши футболчиларга эга топ жамоа. "Реал"га қарши ўйнаш учун яхши вақт йўқ деб ўйлайман. Мадрид кучли, лекин бизда ҳам мукаммал тартиб бор", - дея Лукман сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.