Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"нинг янги мавсумдаги илк ўйинида голли узатмани амалга оширди.
39 ёшли форвард Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финалида "Ат-Таавон" билан учрашувнинг 8-дақиқасида Амин Яҳёга ассистентлик қилди.
Жамоалар ўртасидаги учрашув Абҳа шаҳрида бўлиб ўтмоқда. 45-дақиқага келиб "Ан-Наср" 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда.