Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жамоанинг янги футболчиси Килиан Мбаппенинг ўйини ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Франциялик форвард УEФА Суперкубоги баҳсида (2:0) “Аталанта” дарвозасига гол урди. Айнан Беллингем ассистент вазифасини бажарди.
"Мбаппе ажойиб жамоадош. У нафақат зўр ўйнайди, балки жамоа учун қаттиқ ишлайди. У бугун гол уришга мўлжалланган эди", - дея англиялик футболчининг ўйиндан кейинги интервьюсидан иқтибос келтирди испан ОАВ.