"Реал Мадрид" ҳужумчиси Винисиус Жуниор финал ўйинларида ажойиб ўйин кўрсатди.
Бразилиялик футболчи Италиянинг "Аталанта" клубига қарши УEФА Суперкубоги баҳсида голли узатмани амалга оширди.
Opta хабарига кўра, 24 ёшли футболчи "Лос-Бланкос"нинг сўнгги бешта финалида тўққизта гол киритишда бевосита иштирок этган (6 гол ва учта голли узатма).
Умуман олганда, форвард барча мусобақаларда "Реал" сафида 11 та финал ўйинида 11 та гол урган.













