Криштиану Роналду янги мавсумни Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финалида гол ва голли узатма билан бошлади. Португалиялик форвард 39 ёшда, ажойиб формада ва фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаса керак. Роналду ўзининг "Instagram" саҳифасида узоқ карьераси сирини очди.
«Уйқу, машаққатли меҳнат ва "Whoop" билан тикланиш. Янги мавсум, худди шу мақсадлар» - деб ёзди Роналду реклама постида.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналдунинг «Ан-Наср» билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.