Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" баҳсида меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда бир киши кам бўлиб қолган "аждарлар" 87-дақиқада Ойбек Бозоров урган гол эвазига 3 очкони қўлга киритди.
Шу тариқа, "Насаф" турнир жадвалида яққол пешқадамга айланиб олди.