“Бавария” мавсумни Германия кубоги доирасида “Ульм” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозониш билан бошлади.
Ҳужумчи Харри Кейн 63-дақиқада захирадан майдонга тушди ва иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда гол уришга муваффақ бўлди.
Эртаси куни Кейн ижтимоий тармоқларда ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
"Камбэк жуда ажойиб! Мавсум ғалаба ва гол билан бошланди. Яхши, болалар, бўшашмаймиз!" - деб ёзган Кейн.