Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Наполи"нинг янги футболчиси эртага тиббий кўрикдан ўтади

Баҳо:
+ | -

"Наполи" таркибни қайта қуришда давом этмоқда. Тез орада жамоа бош мураббийи Антонио Конте ихтиёрида янги ҳужумкор футболчи пайдо бўлади.

Неаполда омадсиз мавсумдан сўнг жамоа янгиланиш жараёнидан ўтмоқда. Ҳозирча Контеда янги ҳимоячилар бор: Алессандро Буонджорно, Рафа Марина ва Леонардо Спинаццола. Энди қанотда ўйнайдиган футболчиларни харид қилиш вақти келди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Наполи" "Бенфика"дан Давид Нереснинг трансфери шартларини келишиб олди.

Умуман олганда Нерес учун бонусларни ҳисобга олганда, Италия клуби 30 миллион евро тўлайди. Бразилиялик футболчи трансфердан олдин душанба куни тиббий кўрикдан ўтади ва у янги клуб билан шартнома имзолайди.

27 ёшли Нерес 2022 йилнинг январида Нидерландиянинг “Аякс” клубидан 12 миллион евро эвазига “Шахтёр”га кўчиб ўтган, бироқ бу трансфердан бир ой ўтиб Украинада кенг кўламли уруш бошлангани учун Донецк жамоасида дебют ўтказмаган. Давид 2022 йилнинг июлида 15,3 миллион евро эвазига "Шахтёр"дан "Бенфика"га ўтган эди.

Киритилди: 13:47, 18.08.2024.
Ўқилди: 1212 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.