"Фулхэм" Скотт Мактоминей трансфери устида иш бошлади.
Sky Sports журналисти Дхармеш Шетнинг хабар беришича, лондонликлар яна «Манчестер Юнайтед» билан ярим ҳимоячининг трансферини муҳокама қила бошлашган.
Аввалроқ манкунианликлар “Фулхэм”нинг иккита таклифини рад этишган ва агар улар ён беришга тайёр бўлмаса, мулоқот давом этмаслиги кутилганди.
Энди, катта эҳтимол билан, МакТоминейга янги, такомиллаштирилган таклиф киритилади.