"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ўз футболчиларига шубҳа қилмасликка чақирди.
Ярим ҳимоячи Матео Ковачич жароҳат олган Родрининг ўрнида "Челси"га қарши (2:0) ажойиб ўйин ўтказа олди ва гол урди.
"Одамлар "Манчестер Сити"да бирор нарсага шубҳа қилса, биз барча шубҳаларни рад этамиз. Шунинг учун эҳтиёт бўлинг менинг маслаҳатим. Қаранг, Родри биз учун жуда муҳим, аммо Ковачич юқори савияда ўйнайдиган тажрибали футболчи”, - деди Гвардиола beIN Sports нашрига.