"Манчестер Юнайтед" "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Мануэль Угарте бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Клублар уругвайлик футболчининг тўғридан-тўғри трансфери бўйича келиша олмади, шунинг учун энди улар кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан ижара шартномасини муҳокама қилмоқдалар, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо. Угартенинг ўзи ҳақиқатан ҳам "Манчестер Юнайтед"га ўтишни хоҳлайди - ярим ҳимоячи июль ойида трансферга рози бўлганди.
23 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфер нархи ҳозирча маълум қилинмаган. Олдинроқ "ПСЖ" футболчини сотишдан камида 60 миллион евро ишлаб олмоқчи экани хабар қилинганди.