Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

ММА. Плесси энди ким билан жанг қилмоқчи?

Баҳо:
+ | -
Ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Дрикус дю Плесси кеча Австралиянинг Перт шаҳрида ўтган турнирда камарини ҳимоя қилганди.

Жанубий Африка Республикаси вакили UFC 305 турнирининг марказий жангида ушбу камарнинг собиқ соҳиби Исраэль Адесаньяни тўртинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди. Дрикус навбатдаги рақиби сифатида Роберт Уиттакерни кўриш истагинида эканини маълум қилди.  

"Роберт Уиттакер! У чемпионлик учун имконият беришга муносиб. Роберт Коста ва Шон Стриклендни таслим этди. Бу билан у мақтана олади. Кейин Хамзат билан жангга розилик берди. Аммо бу жанг амалга ошмай қолди. Натижада Уиттакер рейтинги йўқ жангчига қарши октагонга чиқишга мажбур бўлди. Ҳа, Икрам кучли жангчи, лекин у ҳам қисқа муддатда жангга розилик берди. Уни ҳам тушуниш мумкин. Уиттакер яна Чимаев билан жанг қилишга рози бўлди. У Хамзатни мағлуб эта олса ҳам чемпионлик жанги беришмаса керак. Афсуски, бу ишлар менинг қўлимда эмас. Акс ҳолда, Робертга чемпионлик учун жанг қилиш имконини берардим. Мен исталган жангчи билан октагонда учрашишга розиман. Агар Стрикленд билан жанг мухлисларга қизиқ бўлса, мен тайёрман. Лекин  Робертни чемпионлик жангига ҳақлироқ деб ҳисоблайман", — деди дю Плесси.

Киритилди: 10:50, 20.08.2024.
Ўқилди: 425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.