Мадриднинг «Реал» клуби Начо Фернандес ўрнига янги марказий ҳимоячи қидирмоқда. 34 ёшли испаниялик футболчи фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиради. У «Ал-Қодисия» жамоасида ўйнайди.
"Todofichajes" порталининг хабар беришича, «Эвертон» ҳимоячиси Жерред Брэнтуэйт «қироллик» клуби сафига қўшилиши мумкин.
Футболчининг трансфери билан «Лос-Бланкос» бош мураббийи Карло Анчелоттининг шахсан ўзи қизиқмоқда.