Кириш Регистрация

"Манчестер Сити" Хулиан Альваресга ўринбосар қидирмаяпти

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" клуби жамоадан кетган Хулиан Альвареснинг ўрнига янги форвард сотиб олишга шошилмаяпти.

“Шаҳарликлар” аргентиналик футболчини “Атлетико Мадрид”га сотиб юборишди, энди Пеп Гвардиола ихтиёрида фақат битта марказий ҳужумчи бор – Эрлинг Холанд. City Xtra нашри журналист Майкл Грантга таяниб хабар беришича, "Манчестер Сити" янги форвардни зудлик билан сотиб олишга эҳтиёж сезмаяпти. Клуб ҳужум позициясини, керак бўлса, ҳозирги таркибдаги турли ўйинчилар эгаллаши мумкин, деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, манбанинг ёзишича, Англия чемпионининг “Селтик” ҳужумчиси Кёго Фурухасига қизиқиши ҳақидаги миш-мишлар асосли. "Сити" японияликни кузатиб бормоқда, бироқ ҳозирча аниқ маълумотга эга эмас.

Киритилди: 04:47, 22.08.2024.
Ўқилди: 551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик