Кириш Регистрация

"Барселона" ҳимоячиси жамоани тарк этиш ҳақида ўйлаяпти

Баҳо:
+ | -

"Барселона" марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен жамоани тарк этиши мумкин.

Даниялик ҳар доим ҳам "блауграна"нинг асосий таркибида майдонга тушавермайди ва Ла Лиганинг биринчи турида "Валенсия" билан ўйинда (2:1) унинг ўйин вақти 27 дақиқа билан чекланди. Mundo Deportivo хабарига кўра, Кристенсен "Барселона"ни тарк этишини истисно қилмайди. 28 ёшли футболчи бошқа клубдан келган таклифни спорт ва иқтисодий жиҳатдан жозибадор бўлиб кўрса, қабул қилиши мумкин.

Андреас Кристенсен 2022 йилнинг ёзида "Челси"дан эркин агент сифатида "кўк-анорранглилар" сафига қўшилганди. Футболчининг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Киритилди: 05:00, 22.08.2024.
Ўқилди: 2341 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7107]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3456]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3239]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3025]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2169]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2149]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1997]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1992]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик