Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Шахмат. АҚШда Абдусатторовнинг омади келмаяпти

Баҳо:
+ | -

Бугун, 22 август куни АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган "Sinquefield Cup-2024" турнирининг 4-тури доирасида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Франция вакили Максим Вашье-Лаграв билан куч синашади.

“Grand Chess Tour” мусобақасининг бешинчи босқичи бўлган ушбу турнирнинг кеча якунланган 3-тур ўйинларида мусобақада етакчилик қилаётган Алиреза Фирузжа оқ доналарда Максим Вашье-Лаграв билан муроса йўлини танлади.

Учинчи турнинг қолган иккита “дуэли”да ҳам дуранг қайд этилган бўлса, Абдусатторов мусобақанинг биринчи рақамли иштирокчиси, жаҳон рейтингида 3-ўринда бораётган америкалик Фабиано Каруанага имкониятни бой берди.

4-тур остонасида "Sinquefield Cup-2024" турнирида Ян Непомняший ва Алиреза Фирузжа 2 очкога эга бўлган ҳолда пешқадамлик қилаётган бўлса, 6 нафар гроссмейстер 1,5 очко билан кейинги поғоналарни банд этган.

Нодирбек Абдусатторов ва нидерландиялик Аниш Гири эса ҳозирча 1 очкога эга бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ доллардан иборат турнирда ғолибликка эришган шахматчи 100 минг АҚШ доллари билан тақдирланади.

Киритилди: 11:28, 22.08.2024.
Ўқилди: 1439 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик