Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Тўрт полвонимиз жаҳон чемпионатида бронза медали соҳиби бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Иорданияда спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг юнон-рум кураши баҳсларида тўрт нафар полвонимиз бронза медалини қўлга киритди.

Чемпионатнинг -45 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Умиджон Каромов бронза медалига эга чиқиш учун эронлик Муҳаммад Бадраддин билан рақобатлашди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган беллашувда Умиджон 9:1 ҳисобида рақиби устидан зафар қучди.

-60 кг. вазн тоифасидаги полвонимиз Фаррух Йўлдошев нидерландиялик Илиас Лавоинани, Беҳрузбек Валиев эса -71 кг. вазн тоифасида арманистонлик Самвель Тертерянни таслим этиб, жаҳон чемпионатининг бронза медали билан тақдирланди.

Шунингдек, вазни 92 килограммгача бўлган юнон-рум курашчилари орасида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Фахрикамол Комилжонов ўтиш беллашувларида дастлаб хорватиялик Патрик Будорни, иккинчи беллашувда нейтрал курашчи Константин Касянни мағлуб этди. Жаҳон чемпионати бронза медали учун баҳсда эса Фахрикамол арманистонлик Лёва Шукиянни мағлуб этди.

Шу тариқа, юнон-рум кураши бўйича ўтказилган беллашувларда терма жамоамиз аъзолари 1 та кумуш ва 5 бронза медалини жамғарди.

Киритилди: 11:42, 22.08.2024.
Ўқилди: 575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.