Кириш Регистрация
19/01 00:45 Милан 1-0 Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад 2-1 Барселона
19/01 22:30 Кремонезе 0-0 Верона
20/01 00:45 Лацио 0-3 Комо
20/01 01:00 Эльче 2-2 Севилья
20/01 01:00 Брайтон 1-1 Борнмут

Кьеза «Барселона» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ҳужумчиси Федерико Кьеза "Барселона" билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди.

Италиялик футболчи "Юве" бош мураббийи Тиагу Моттанинг режаларидан ўрин олмагани учун у жамоа машғулотларидан четлатилди.

Федерико "Рома" ва "Наполи"га ўтишни истамади. Боиси, у чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоа сафига ўтишни хоҳламоқда. Футболчи "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига рози бўлди. У "Ювентус" сафида йилига 7 миллион евро маош олаётганди. У Каталонияга кўчиб ўтса, 4,5 миллион маош ола бошлайди. Кьеза "Барса" билан 3 йиллик шартнома имзолайди.

Трансфер борасида клублар ўзаро келишиб олишлари керак. "Барселона" Кьеза учун 14 миллион евродан ортиқ пул тўламоқчи эмас.

Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 16:11, 22.08.2024.
Ўқилди: 4180 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.