Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Мунарбек Сеитбек Уулу “Мисс Қирғизистон” гўзаллик танлови ғолибасига уйланмоқда (фото)

Баҳо:
+ | -

Қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сеитбек Уулу “Мисс Қирғизистон” танлови ғолибасига уйланаётганини маълум қилди.

Қирғизистон бокси тарихидаги илк кумуш медал соҳиби бўлган Мунарбек тез орада тўйи бўлишини айтиб ўтди. Олимпиада олдидан Сеитбек Уулу севган қизига турмуш қуришни таклиф қилган ва мусобақа якунлангач, тўйни ўтказишга ваъда берган. Ижтимоий тармоқларда аллақачон 24 август куни бўлиб ўтадиган тўй маросими анонси бўлган видеолар тарқалган.

Мунарбек Олимпиадада тўртта жанг ўтказиб, уларнинг учтасида ғалаба қозонган. Финалда у ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Ҳалоковга қарши жанг қилганди. Якунда Абдумалик очколар эвазига ғалаба қозонган.

Мунарбекка Олимпиада давомида ўзбекистонлик Акмал Ҳасанов мураббийлик қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Мунарбек Сеитбек Уулу 2023 йил жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритиб, мамлакати тарихида бундай совринни қўлга киритган илк боксчига айланганди. Қирғизистонлик спортчилар Париждан умумий олтита медал билан қайтди: иккита кумуш ва тўртта бронза.

Париждаги Олимпиадага йўл олган 16 нафар қирғизистонлик спортчилардан 10 нафари совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Қирғизистон совриндорларни 82.000 доллар (кумуш медал соҳиблари) ва 58.600 доллар (бронза медалини қўлга киритганлар) мукофот пуллари билан тақдирлаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:36, 22.08.2024.
Ўқилди: 9995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик