"Ювентус" ярим ҳимоячиси Ханс Николусси-Кавилья фаолиятини "Венеция"да давом эттиради.
Клублар футболчини сотиб олиш мажбурияти билан ижарага беришга рози бўлди.
Николусси-Кавилья - "Ювентус" тарбияланувчиси. Ўтган мавсумда 24 ёшли ярим ҳимоячи туринликлар сафида А серияда 8 та ўйинда майдонга тушди.