"Фейеноорд" ҳимоячиси Маркус Педерсен ижара асосида "Торино"га ўтди, деб хабар беради туринликлар матбуот хизмати.
Шартнома 2024/25 йилги мавсум охиригача амал қилади ва сотиб олиш мажбуриятини олади.
Ўтган мавсумда 24 ёшли норвегиялик футболчи "Сассуоло"га ижарага берилганди. Италия клуби сафида 30 та учрашувда 2 та голли узатмани амалга оширган.