"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска Нони Мадуэкенинг истиқболлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Миш-мишлар 22 ёшли футболчини трансфер ойнаси ёпилгунга қадар тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирмоқда. Конференциялар лигасининг "Серветт"га қарши баҳсида (2:0) инглиз футболчиси заҳирадан майдонга тушди ва 76-дақиқада гол уриб, таблодаги якуний натижани қайд этди.
“Менга Мадуэке ёқади. Унинг ягона муаммоси шундаки, у машғулотдан машғулотгача изчил бўлиши керак. Мен унинг қолишини албатта хоҳлайман, лекин трансфер ойнаси очиқ экан, ҳамма нарса мумкин", - деди "кўклар" устози.