Пеп Гвардиола Эрлинг Холанднинг "Ипсвич" устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабадаги хет-трики ҳақида гапирди.
“У буни "Зальцбург"да ва Германияда ҳам қилар эди, унинг статистикаси ажойиб.
Сермаҳсуллик борасида у Роналду ва Месси билан рақобатлаша олади. Унинг ёши бўйича статистик маълумотлар ақл бовар қилмайди.
У ниҳоятда хавфли. Умид қиламанки, у кўп йиллар шундай давом этади”, - деди “Манчестер Сити” бош мураббийи.