Марко Ройс «Гэлакси» учун МЛСдаги дебютида гол ва голли узатмани амалга оширди.
35 ёшли собиқ "Боруссия Дортмунд" футболчиси Лос-Анжелес клубининг "Атланта Юнайтед" устидан қозонилган ғалабасига (2:0) ҳал қилувчи ҳисса қўшди.
Немис футболчиси 62-дақиқада захирадан майдонга тушди. 76-дақиқада Рики Пучга ассистентлик қилган бўлса, 84-дақиқада ўзи гол урди.
Ройс шу ой "Лос-Анджелес" футболчисига айланди ва 2026 йилгача шартнома имзолади.