Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Дзюдо. Осиё чемпионати олдидан федерация раҳбари спортчиларимизга тавсиялар берди

Баҳо:
+ | -

Азизжон Камилов Осиё чемпионатига жўнаб кетиш арафасида турган мураббий ва дзюдочиларимиз билан учрашди.

Хабар берганимиздек, 29 август - 1 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Мунгёнг шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Бир неча кундирки, ҳар икки терма жамоамиз бўлажак қитъа биринчилигига тайёргарлик кўрмоқда.

Ўсмирларимизнинг машғулоти Тошкентда ташкил этилаётган бўлса, ёшларимиз Бухоро шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказиб қайтишди. Ҳар иккала терма жамоамиз ҳам тўлиқ таркибда Осиё чемпионатида қатнашади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов сафар олдидан турган дзюдочиларимиз ва уларнинг мураббийлари билан учрашди.

Суҳбат чоғида Азизжон Якубжанович мураббийларнинг тайёргарлик ҳақидаги фикрларини тинглади ва ўз тавсияларини берди.

Маълумот учун, Осиё чемпионатида қитъамизнинг 17 давлатидан 400 нафарга яқин дзюдочи медаллар йўлида татамига чиқади.

Киритилди: 15:55, 25.08.2024.
Ўқилди: 551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик