Англия чемпионатининг 2-турида “Челси” сафарда “Вулверхэмптон” устидан 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Италиялик мураббий Энцо Мареска жамоасидан мамнун, чунки аввалги ўйинда унинг жамоаси "Манчестер Сити"дан мағлуб бўлганди.
"Менимча, бу яхши чиқиш бўлди. Биринчи бўлим шундай ўтди, биз тўпларни жуда осон йўқотдик. Иккинчи бўлимда аниқлик кўпроқ бўлди, тўпларни йўқотмадик. Танаффусда жамоа билан айнан шу ҳақда гаплашдим", - дея Маресканинг сўзларини келтиради BBC Sport.
Чемпионатнинг навбатдаги турида “Челси” “Кристал Пэлас”га қарши баҳс олиб боради.