Арне Слот "Ливерпул"нинг "Брентфорд" билан ўйиндаги ғалабаси (2:0) ҳақида фикр билдирди.
"Биз бугун ҳимояда жуда яхши ўйнадик. Қарши ҳужумларни назорат қилдик ва уларнинг ривожланишини назорат қилдик. Қолаверса, иккинчи бўлимда кўплаб қулай вазиятлар яратдик.
Менимча, “Ливерпуль” мухлислари Юрген қўл остида бундай ўйинни кўп марта кўрган. Лекин назорат деганда мен қарши ҳужумни ўтказиб юборганимизда ҳамма орқага югураётганини, ўтказиб юбормаслик учун қўлидан келганини қилаётганини кўрамиз. Якунда биринчи бўлимдаги ҳаракатларимиз эвазига "Брентфорд" ҳимояланиш учун етарли кучга эга эмаслиги аниқ бўлди.
Ўйлайманки, аксарият футболчилар менинг талабларимга кўникиб қолган. Лекин бу Юргеннинг аввалгисидан унчалик фарқ қилмаслиги билан боғлиқ. Баъзи кичик ўзгаришлар бўлиши мумкин, лекин асосан ҳамма нарса бир хил", — деди “Ливерпуль” бош мураббийи.