Украиналик боксчи Александр Усик Украина президентлигига номзодини қўйиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди.
Бу ҳақда у Видео НВ YouTube каналига берган интервьюсида маълум қилди.
“Чунки мен сиёсатга ишонмайман. Сиёсатда баъзида нима қилишни хоҳламаганингизни айтишга тўғри келади. Лекин мен буни хоҳламайман. Виждоним мени қийнайди”, - деди боксчи.
2023-йил июл ойида Усик Украина президентлигига номзодини қўйиш режалари ҳақида гапирди. "Мен оғир вазнга қайтаман, яна сўзсиз чемпион бўламан ва президентликка номзодимни қўяман", деганди у.