“Ювентус” А Серия турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.
Тиаго Мотта шогирдлари бугун 2-турда "Верона"ни мағлуб этишди - 3:0. Чемпионатнинг очилиш ўйинида улар “Комо”ни худди шундай ҳисобда мағлуб этишганди.
"Ювентус" Италия чемпионатида иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонган ягона жамоадир. “Интер”, “Торино”, “Женоа”, “Парма”, “Удинезе” ва “Эмполи” 4 очкодан жамғарган.