Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” - “Навбаҳор”. Превью

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” сафарда “Пахтакор” (Тошкент) меҳмони бўлади.

Мамлакатимизнинг энг совриндор клублари қаторидан жой олган ва Суперлига (олий лига)мизнинг мунтазам иштирокчиси бўлган мазкур жамоаларнинг Ўзбекистон кубоги тарихидаги натижаларига назар соладиган бўлсак, “Навбаҳор” биллур совринни 3 марта – 1992, 1995 ҳамда 1998 йилларда қўлга киритган ва 1993 ҳамда 2022 йиллари финал иштирокчисига айланиб, ҳал қилувчи баҳсларда “Пахтакор” (0:3) ва “Насаф” (1:2) клубларига имкониятни бой берган.

“Пахтакор” эса Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш бўйича рекордчи ҳисобланади. “Шерлар” 13 марта (!) биллур соврин соҳибига айланишган. Пойтахтликлар 1993, 1997, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2011, 2019 ҳамда 2020 йилларда Ўзбекистон кубогини бошлари узра кўтаришган.

Шунингдек, “Пахтакор” 1996, 2008, 2018 ва 2021 йилларда Ўзбекистон кубогининг финал ўйинларида иштирок этиб, рақибларига имкониятни бой берган.

Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” ҳамда “Пахтакор” жамоалари Ўзбекистон кубоги доирасидаги баҳсларда ўзаро 11 марта рўбарў келишган.

Ушбу ўйинларнинг 2 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, 3 беллашувда дуранг қайд этилган ва 6 та баҳсда “Пахтакор” зафар қучган. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам тошкентликлар тарафида – 24 – 12.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон кубоги мусобақасида сўнгги марта мазкур турнирнинг чорак финалидан ўрин олган беллашув доирасида 2022 йили ўзаро рўбарў келишган ҳамда Намангандаги “Марказий” стадионида наманганликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Голларга “лочинлар”дан Жамшид Искандеров (17-пен., 51-пен.,), “шерлар”дан эса Шаҳзод Азмиддинов (14) муаллифлик қилишганди.

Ўзбекистон кубоги доирасидаги барча учрашувлар натижалари:

1993 йил. Финал

“Навбаҳор” – “Пахтакор” – 0:3

1998 йил. Ярим финал

“Пахтакор” – “Навбаҳор” – 1:1

“Навбаҳор” – “Пахтакор” – 2:0

2005 йил. Ярим финал

“Навбаҳор” – “Пахтакор” – 4:4

“Пахтакор” – “Навбаҳор” – 3:1

2008 йил. 1/8 финал

“Навбаҳор” – “Пахтакор” – 1:2

“Пахтакор” – “Навбаҳор” – 5:0

2009 йил. 1/8 финал

“Навбаҳор” – “Пахтакор” – 0:3

2012 йил. 1/8 финал

“Навбаҳор” – “Пахтакор” – 1:2

“Пахтакор” – “Навбаҳор” – 1:1

2022 йил. Чорак финал

“Навбаҳор” – “Пахтакор” – 2:1.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” – “Навбаҳор” ўйини 30 август куни Тошкентдаги “Жар” стадионида соат 19:00 да старт олади.

 

Киритилди: 16:37, 28.08.2024.
Ўқилди: 3427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.