Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Суперлига. 17-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 27 август санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 17-тури якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.


Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. "Металлург" - "Динамо" тўқнашуви: меҳмонларнинг голи.

"Металлург" - "Динамо" учрашувининг 45+1-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очди. Бош ҳакам Найим Қосимов ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилмаганини ва гол тоза урилганини қайд этди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда меҳмонларнинг 9-рақамли ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган. Аммо у тўп учун ҳаракат қилмаган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан бош ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

2-вазият. "Нефтчи" - "Олимпик" қарама-қаршилиги: баҳсли вазият.

"Нефтчи" - "Олимпик" учрашувининг 10-дақиқасида меҳмонлар жарима майдони ичида майдон эгаларининг 20-рақамли футболчиси тошкентликларнинг 18-рақамли футболчисининг қорин қисмига зарба берди. Бош ҳакам Иброҳим Исмоилов футболчини оғзаки огоҳлантирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда фарғоналиклар вакили рақибига нисбатан атайин қўпол ҳаракат қилган. Мазкур ҳолатда футболчи сариқ карточка билан жазоланиши керак эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

3-вазият. "Локомотив" - "Қизилқум" қарама-қаршилиги: баҳсли пенальти.

"Локомотив" - "Қизилқум" учрашувининг 51-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди. Тўп тошкентликлар жарима майдонига узатилгандан сўнг у номинал мезбонлар вакилининг қўлига тегди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев дастлаб учрашувни давом эттирди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, рефери нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячининг қўли нотабиий ҳолатда турибди. Бу каби ҳолларда пенальти белгиланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

4-вазият. "Насаф" - "Андижон" қарама-қаршилиги: қизил карточка.

"Насаф" - "Андижон" учрашувининг 76-дақиқасида мезбонларнинг 10-рақамли футболчиси андижонликларнинг 19-рақамли аъзосининг оёғига буцасининг таг қисми билан зарба берди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев футболчига иккинчи сариқ карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи рақибига нисбатан атайин қўполлик ишлатган. Бу каби ҳолларда футболчи эҳтиёцизлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори нотўғри эканини маълум қилади.

5-вазият: "Бунёдкор" - ОКМК ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Бунёдкор" - ОКМК учрашувининг 59-дақиқасида номинал мезбонлар жарима зарбасига эга бўлди. Тўп жарима майдонига узатилгач, олмалиқликларнинг 9-рақамли футболчиси елка қисмига теккан. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев баҳсни давом эттирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда меҳмонлар футболчиси тўп учун курашган ва тўп унинг елка қисмига теккан. Бу каби ҳолларда учрашув давом эттирилиши лозим. Ўз-ўзидан пенальти белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия бош ҳакамнинг қарорини тўғри, деб топди.

Киритилди: 16:43, 28.08.2024.
Ўқилди: 1257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.