Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Уругвайлик футболчи 27 ёшида вафот этди

Баҳо:
+ | -

Уругвайнинг “Наcьонал” клуби ярим ҳимоячиси Хуан Искьердо 28 ёшида вафот этди.

“Клуб Хуан Искьердонинг вафот этганини қалбимиздаги чуқур оғриқ ва ҳайрат билан эълон қилади. Унинг оиласи, дўстлари, ҳамкасблари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз”, — дейилади клуб ижтимоий тармоқдаги баёнотида.

Искьердо аритмия туфайли нафас олишдан тўхтаб, вафот этди.

Искьердо билан боғлиқ воқеа 22 август куни Либертадорес кубоги 1/8 финалида "Сан-Паулу" билан ўйин вақтида юз берган.

27 ёшли футболчи 84-дақиқада майдонга йиқилиб тушди. У тез ёрдам машинасида майдондан олиб кетилган.

Кейинчалик касалхона футболчининг мияси прогрессив шикастлангани ва интракраниал босим ортгани ҳақида хабар берди. Футболчи реанимацияда вафот этди.

Киритилди: 18:12, 28.08.2024.
Ўқилди: 2698 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик