Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне “Эспаньол”га (0:0) қарши Испания Примерасининг 3-туридан ўрин олган дурангли ўйинидан сўнг, мадридликлар жамоасининг янги футболчиси Хулиан Альварес ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи учрашувда асосий таркибда майдонга тушган бўлса-да, танаффус вақтида унинг ўрнини Антуан Гризманн эгаллади.
"Танаффусда Хулиан Альваресни нега алмаштирдингиз? Унинг учун ҳаммаси жуда тез бошланди, у жамоага эндигина қўшилди, формага киришга ва тўғри ўйнашга улгурмади. Мен уни зўр иштиёқ ва ҳиссиётлар билан яхши футболчи сифатида кўраман ва унинг кучли томонларини биламан", - дея Симеоненинг сўзларини келтиради La Nacion.
Олдинроқ 24 ёшли форварднинг "Манчестер Сити"дан трансфери мадридликлар учун 75 миллион еврога тушгани ва аргентиналик футболчи 2030 йилнинг июлига қадар шартнома имзолагани хабар қилинганди.