"РБ Лейпциг" "Бенфика" марказий ҳимоячиси Антониу Силвани сотиб олишни кўриб чиқди, деб ёзади Флориан Плеттенберг.
Немис клуби "бургутлар" билан аниқ музокаралар олиб борди, бироқ келишувга эришиш ҳозирча жуда даргумон. Шунинг учун "буқалар" "Фейеноорд" ҳимоячиси Луцгарел Гертрейда вариантига қайтди, бунинг учун улар 25 миллион евродан кўпроқ тўлаши хабар қилинганди.
20 ёшли Силва "Бенфика" тарбияланувчиси ҳисобланади, у 2018 йилнинг июлидан буён жамоада ўйнамоқда.