Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

«Максам-Чирчиқ» «лоторея»сига «бронза» чиқди

Баҳо:
+ | -
Сурат муаллифи — Ҳасан Пирмуҳаммедов

Бронза медали учун "Максам-Чирчиқ" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учинчи ўйин нача қизиқарли кечди ва чемпионатда 3-ўрини эгаси пенальтилар  сериясидан сўнг аниқланди.

Ўйиннинг биринчи бўлимига нисабатан "қизиқарли" сифатини бериш қийин эди. Жамоалар кўпроқ эҳтиёткор ўйин қилишди ва катта таваккалликка қўл уришди. Натижада биринчи бўлимдан кейин ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошида Умид Холматов шериги томонидан узатилган узатмани дарвозага йўллай олди. "Бунёдкор" эса 5 дақиқа ичида икки марта чирчиқликлар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишди. Бу вақтда ўйин тугашига 5 дақиқа қолганда ва ўйиннинг қолган дақиқаларида "Максам" бешинчи ўйинчи тактикаси остида ҳаракат қила бошлади. Уларнинг сардори Николай Одушев 37-дақиқада шундоққина дарвоза устуни ёнида туриб бўш қолган дарвозга тўпни буриб юбора олмади. Аммо "Чирчиқ" бўшашмади ва охиригача курашди. Учрашув якунланишига 2 сония қолганида пойтахт вилоятиликлар бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни дарвозабон ёнида турган Хуршид Тожибоев дарвозага йўллади.

Регламентга кўра, жамоалар ҳар бир 5 дақиқадан иборат иккита бўлимга таклиф этилишди. Қоидага мувофиқ, иккинчи бўлимда олинган фоллар қўшимча бўлимда ҳам ҳисобга олинади. Иккинчи асосий бўлимда 3та фолга эга бўлган "қалдирғочлар" кейинги 10 дақиқа давомида 3 марта қоида бузишди ва экстра-таймлар тугашига 2 сония қолганида (!) "Максам-Чирчиқ" дабл-пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўйинда ҳисобни очишга муваффақ бўлган Умид Холматов 10 метрли жарима зарбасини аниқ амалга ошира олмади.

Пенаьтилар сериясида эса чирчиқликлар ҳисобда ортда бораётиб, якунда ғалаба қозониб кетишди. Уларнинг дарвозабони Клим Тюгаев "Бунёдкор"нинг иккита зарбасини қайтарди — 4:2.

Шу тариқа "Максам-Чирчиқ" жамоаси кетма-кет тўртинчи маротаба бронза медалини қўлга киритди. Ўтган йили кумуш медалларга сазовор бўлган "Бунёдкор" эса ушбу мавсумда медалсиз қолди.

ФУТЗАЛ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ
3-ЎРИН УЧУН БАҲС. УЧИНЧИ ЎЙИН
"МАКСАМ-ЧИРЧИҚ" - "БУНЁДКОР" - 2:2. Пенальтилар серияси — 4:2.
Голлар: Умид Холматов (23), Хуршид Тожибоев (40) — Аъзам Саидаҳмедов (31), Асомиддин Жалолиддинов (35)
Огоҳлантиришлар: Илҳом Юсупжонов (1),  — Бахтиёр Умаров (50)
"Максам-Чирчиқ": Клим Тюгаев, Аъзам Матвалиев, Шавкат Деҳқонов, Николай Одушев, Илҳом Юсупжонов, Хуршид Тожибоев, Умид Эргашев, Сирож Рустамов, Мақсуд Файзуллаев, Руслан Бердибеков, Темур Тўрақулов
"Бунёдкор": Муродхўжа Азаматов, Искандар Мўминов, Жасур Содиқов, Аъзам Саидаҳмедов, Яшар Муталибов, Машраб Одилов, Бахтиёр Умаров, Абдулла Бўриев, Асомиддин Жалолиддинов, Суннат Туропов, Жавлон Искандаров, Алишер Ибрагимов
Ҳакамлар: Сергей Петров, Искандар Зоитов, Михаил Савочкин, Жамол Қосимов
Биринчи ўйин - 1:5
Иккинчи ўйин - 2:1

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:16, 26.04.2013.
Ўқилди: 4379 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.