Кириш Регистрация
15/06 18:00 Венгрия 1-3 Швейцария
15/06 20:00 Нефтчи 1-1 Сурхон
15/06 20:00 Қизилқум 3-3 Андижон
15/06 21:00 Испания 3-0 Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна - Насаф
16/06 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
16/06 21:00 Словения - Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция

Футзал. «Локомотив» — чемпион!

Баҳо:
+ | -

Бундан бир ой Ўзбекистон кубогини қўлга киритган "Локомотив" жамоаси, бугун мамлакат чемпионлигини ҳам қўлга киритди. Бугун ўйин "драматизм" жанрига тўла мос бўлди.

Кечаги ўйинда ютқазиб қўйгани учун "Ардус" ғалаба иштиёқида майдонга тушди ва тезда ҳисобни очди. Дилшод Раҳматов ўнг бурчакка яқин жойда ҳимоячиларни чалғитиб қойилмақом пас билан Абдумавлоновни таъминлади. Фарҳод эса дарвозани ишғол қилиш имкониятини қўлдан чиқармади.

Шундан кейин темирйўлчилар кетма-кет ҳужум уюштиришиб, кўплаб вазиятлар яратишди, аммо уларни голга айлантиришда уларга омади етишмади.

"Ардус" эса ўзининг иккинчи голини 13-дақиқада киритди. Бурчакка яқин жойдан тўп ўйинга киритилди ва Фарҳод Абдумавлонов кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

"Локомотив" эса қандайдир 30 сония ичида иккита гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Дастлаб, бурчак тўпидан сўнг Свиридов дарвозанинг бурчагини нишонга олган бўлса, қарши ҳужумдан сўнг Элибоев Кравченко қўриқлаётган дарвозага тўпни йўллади.

"Ардус" яна ҳисобда олдинга чиқиб олиши учун эса 30 сония етарли бўлди. Бахтиёр Тоғаев шогирдлари стандарт вазиятни амалга ошириш бўйича мастер-класс кўрсатиб беришди — Абдумавлонов товони билан тўпни дарвозага йўллаб, ўйиндаги ўзининг ва жамоасининг учинчи голини киритди.

Иккинчи бўлимни Аҳад Юсупов шогирдлари жуда кучли бошлади ва ўйиннинг охиригача худди шу тепмда давом эттирди. Ўйиннинг 23-дақиқасида эса "Ардус" дарвозабони Кравченко бошлаб берган ҳужум гол билан якунланди. Рақиб ҳужуми пайтида тўпни эгаллаб олган Николай тўпни тезда олдинга отиб берди ва Хуршид Тожибоевнинг пасидан кейин Андрей Шлёма бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Айтиб ўтганимиздек, "Локомотив" кўплаб ҳужумлар уюштирди. Уларнинг ҳужумлари анча ранг-баранг ва хавфли бўлди. Ғулом Мамажонов бирга-бир вазиятда тўпни дарвоза устидан ўтказворган бўлса, Нодир Элибоевнинг зарбасини дарвоза устуни қайтариб қолди. Шунингдек, жуда яқин масофалардан берилган зарбаларни Кравченко маҳорат билан бартараф этиб тургании ҳам таъкидлаш лозим.

Аммо, лекин, бироқ... ўйин тугашига 2 дақиқа қолган вақтда, қандайдир 10 сония ичида "Локомотив"ни ҳисобни тенглаштириб қўйди. Бешинчи ўйинчи тактикасида ўйнаётган Аҳад Юсупов шогирдлари аввалига Артур Юнусовнинг 7-8 метрлардан йўллаган зарбаси эвазига ҳисобни биттага қисқартирган бўлса, кейинги вазиятда Элибоев ва Юнусов дарвозабон қаршисида иккига-бир қолди ва Артур дарвозани ишғол қилди.

Нодир Элибоев ўйин тақдирини қўшимча таймларга қолдирмасдан ҳал қилиши мумкин эди — финал хуштаги янграшига 18 сония қолганида у Умаров отиб берган тўпни жарима майдончаси ичида кўкраги билан қабул қилди ва дарвозага аниқ зарба бера олмади.

Қўшимча бўлимда яна ўша Элибоевнинг дарвозабон билан бирга-бирга вазиятда берган зарбасини яна дарвоза устуни қайтарди. Орадан бир дақиқа ўтиб "темирйўлчи" Даврон Чориевнинг зарбаси ҳам дарвоза тўсинига тегди.

Таъкидлаш лозим, экстра бўлимлар ҳам "Локомотив"нинг ташаббуси остида ўтди. "Ардус" эса чарчаб қолди. Натижа жамоа сардори Шлёма хатога йўл қўйди ва унинг хатосидан Артур Юнусов усталик билан фойдаланди — 4:5.
 
Дарвоқе, ушбу баҳсда Дилшод Ирсалиев майдонга туша олмади. Боиси, у кеча бўлиб ўтган биринчи ўйинда олган сариқ карточкаси олганди ва бу Дилшоднинг иккинчи огоҳлантириши бўлди (биринчи карточкани у ярим финалнинг биринчи ўйинида олганди).

Қўшимча таймларнинг иккинчисининг бошидан "Ардус" майдонга бешинчи ўйинчини туширди. Бунинг натижасида ардусчиларда қандайдир имкониятлар бўлдию, аммо темирйўлчилар ҳимояда хушёр ўйнашди. Қўшимча 10 дақиқалик якунланишига бир ярим дақиқа қолганида эса Нодир Элибоев яккама-якка вазиятдан унумли фойдалана олмади.

Ўйин тугашига 30 сония қолганида эса энди худди шундай имкониятда Фарҳод Абдумавлонов фойдалана олмади — Рустам Умаров "ярим жамоа" эканини исботлай олди ва жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

Финалнинг икки баҳси ҳақида нима дейиш мумкин? Кеча бўлиб ўтган дастлабки ўйинда "Локомотив" тартибли ҳимоя ва қарши ҳужум эвазига ғалаба қозонган бўлса, бугун жуда ҳужумкор ўйин кўрсатганини таъкидлаш лозим.

ФУТЗАЛ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ
ФИНАЛ. ИККИНЧИ ЎЙИН
"АРДУС" - "ЛОКОМОТИВ" - 4:5. Асосий вақт - 4:4. Қўшимча вақт - 0:1.
Голлар: Фарҳод Абдумавлонов (7, 13, 20), Андрей Шлёма (23) — Константин Свиридов (19), Нодир Элибоев (19), Артур Юнусов (39, 39)
Огоҳлантиришлар:  Дилшод Раҳматов (13), Шаҳзод Бўриев (28) — Жавлон Аноров (15), Ғулом Мамажонов (25), А.Юнусов (27)
"Ардус": Николай Кравченко, Андрей Шлёма, Фарҳод Абдумавлонов, Шавкат Муҳиддинов, Жамол Шарипов, Руслан Халилов, Фаррух Зокиров, Зариф Бегулов, Шаҳзод Бўриев, Темур Шоймардонов, Шуҳрат Тожибоев, Дилшод Раҳматов, 
"Локомотив": Рустам Умаров, Артур Юнусов, Константин Свиридов, Даврон Чориев, Жавлон Аноров, Фахриддин Самигов, Ғулом Мамажонов, Фурқат Азизов, Нодир Элибоев, Саидакбар Саидаҳмедов, Фарҳод Мираҳмедов, Беҳзод Ҳасанов.
Ҳакамлар: Шуҳрат Пўлатов, Шерқул Аллаев, Жамол Қосимов, Михаил Савочкин
Биринчи ўйин - 1:2.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:44, 26.04.2013.
Ўқилди: 4239 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.