Шанба куни “Манчестер Сити” сафарда “Вест Хэм”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. “Шаҳарликлар”нинг учта голига ҳам ҳужумчи Эрлинг Холанд муаллифлик қилди. АПЛнинг ундан аввалги турида норвегиялик футболчи “Ипсвич” дарвозасини ҳам уч бор ишғол қилиб, хет-трик қайд этганди.
Холанд иккинчи марта Премьер-лиганинг кетма-кет иккита ўйинида хет-трик қайд этди. Бундан аввал норвегиялик "Кристал Пэлас" ва "Ноттингем Форест"га қарши ўйинларда кетма-кет учта гол урганди.
Холанддан ташқари фақат бир футболчи Премьер-лиганинг кетма-кет иккита ўйинида иккита хет-трик қайд этган. Бу футболчи эса “Тоттенхэм” собиқ ҳужумчиси Харри Кейн.