«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Берналь тиззасидан жиддий жароҳат олганидан хабарингиз бор.
Журналист Габриэль Санс хабарига кўра, 17 ёшли Берналнинг операцияси 4 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган.
Жарроҳлик амалиётини шифокорлар Жоан Карлес Монлау ҳамда Рикард Пруна ўтказишади.
Доктор Монлау Гави, Алексиа Путельяс, Филиппе Коутиньо каби футболчиларни операция қилган.