Хабар берганимиздек, 27 апрель куни "Пахтакор" жамоаси фахрийлари Озарбайжон фахрийларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Озарбайжонликлар шарафини асосан турли йилларда Бокунинг "Нефтчи" клуби сафида тўп тепган фахрий ўйинчилар ҳимоя қилишди. "Пахтакор" Марказий стадионида бўлиб ўтган ўйинда ўз вақтида Ўзбекистон ва Озарбайжон футболи миқёсини ўстиришга хизмат қилган, "Пахтакор" ва "Нефтчи" Боку таркибида ўзаро жиддий баҳсларга киришган футболчилар ҳаракат қилишди.
30 дақиқадан икки тайм давом этган ўйинда дўстона дуранг қайд этилди – 4:4. Шу куни туғилган кунини нишонлаган Азамат Абдураимов учта гол уриб хет-трикка эришган бўлса, унинг укаси Жасур Абдураимов “Нефтчи” дарвозасига битта гол урди. Меҳмон жамоа сафида Муса Курбанов хет-трикка қайд этди. Ўйинни Сардор Нажафалиев бошқариб борди. Учрашув тугагач Ucell компанияси ҳар иккала жамоа вакилларига эсдалик совғаларини топширди.
“Пахтакор” (фахрийлар) – “Нефтчи Боку” (фахрийлар) 4:4 (1:2)
Бош ҳакам: Сардор Нажафалиев.
Голлар: Азамат Абдураимов 1:0, Вели Касумов 1:1, Муса Курбанов 1:2, Жасур Абдураимов 2:2, Муса Курбанов 2:3, Муса Курбанов 2:4, Азамат Абдураимов 3:4, Азамат Абдураимов 4:4 пенальти.
Амалга оширилмаган пенальти: Азамат Абдураимов.
“Пахтакор” (фахрийлар): Алексей Рошин, Геннадий Денисов, Фарҳод Магометов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Мустафо Билолов, Шухрат Рахмонқулов, Улуғбек Рўзимов, Азамат Абдураимов, Мурод Алиев, Миржалол Қосимов, Равшан Бозоров, Жасур Абдураимов, Сергей Ковшов, Собир Ходиев, Марат Кабаев, Сергей Андреев, Анатолий Казак, Февзи Давлетов, Нўъмон Ҳасанов, Тўлаган Исоқов, Биродар Абдураимов.
Бош мураббий: Григорий Цейтлин.
“Нефтчи Боку” (фахрийлар): Гусейн Магомедов, Асим Худжиев, Вели Касумов, Шахин Диниев, Самед Курбанов, Муса Курбанов, Тельман Азизов, Гаджи Абдуллазода, Физули Жавадов, Абдулғани Нурмамедов, Асиф Алиев, Аскер Абдуллаев, Ильгар Гусейнов, Нодир Алиев, Рауф Амиров.
Бош мураббий: Оқтой Абдуллаев.