«Ал-Иттиҳод» ҳужумчиси Карим Бензема фаолиятини якунлаганидан сўнг Саудияда қолмоқчи.
«Фаолиятимни тугатганимдан кейин Саудия Арабистони Қироллигида яшайман. Бу ерда кўплаб лойиҳалар мавжуд ва ҳозир Қиролликда кўп нарсалар содир бўлмоқда. Жаҳон чемпионати ҳам Саудия Арабистонида бўлади», - деган француз юлдузи.
Эслатиб ўтамиз, Каримнинг жиддаликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади.