"Челси" ҳимоячиси Мало Гюсто жароҳат олди.
Футболчи Франция U21 терма жамоасининг Евро-2025 саралаш босқичидаги бўлажак ўйинларида сон қисмидан олган жароҳати туфайли ўтказиб юборади. Шу тариқа, у Словения ва Босния ва Герцеговина терма жамоалари билан ўйинларда иштирок этмайди.
Гюсто "Кристал Пэлас" билан ўйиннинг иккинчи бўлимида (1:1) жароҳат олди.
Франциялик футболчи АПЛнинг жорий мавсумида 3 та ўйин ўтказди.