"Манчестер Сити" етакчиси Кевин де Брюйне ёзда Саудия Арабистонидан таклифлар тушгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
«Мен ҳеч ким билан гаплашмадим. Жуда кўп қизиқарли миш-мишлар тарқалди. Ёзда журналистлар билан суҳбат давомида мен сокин ёзни кутаётганимни айтгандим. Шундай бўлди ҳам.
Таътилни ўтказдим ва жамоага қайтиб, янги мавсумга тайёргарликни бошладим. Бор гап шу», - деди бельгиялик футболчи.