"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих Германия терма жамоасининг янги асосий дарвозабони Марк Андре Тер Штеген ҳақида гапирди.
"У кўп йиллар давомида ажойиб ишларни амалга оширди. Менда доим у биринчи рақамли бўлишни хоҳлаётгандек таассурот қолдирган. Бу футболнинг бир қисми. Лекин агар у натижа бермаса, жамоа олдидаги масъулиятингиз бор. Ва у буни ҳар доим яхши уддалаган.
У "Барселона" сардори. Немис футболчиси учун бу унчалик тез-тез учрайдиган ҳодиса эмас. Мен у учун ҳозир шундай имконият борлигидан хурсандман. У бунга лойиқ", - дея қўшимча қилди футболчи.